ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР ОРҚАЛИ ЎҚУВЧИЛАРДА ЧАРЧОҚНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВОСИТАЛАРИ
Main Article Content
Abstract
Мақолада мактаб ўқувчиларини дарс жараёнида чарчаб қолиш орқали дарсга қизиқишини пасайишини олдини олиш учун дарс жараёнида қувноқ дақиқаларни ҳамда ҳар ҳил ҳаракатли ўйинларни ўтказиш билан ўқувчиларнинг дарсда фаоллигини оширишга қаратилган маълумотлар баён этилган. Шу билан бир қаторда таъкидлангандек дарс вақтида кўриш ва эшитиш органлари, тана мушаклари, айниқса аниқ бир ҳолатда бўлган умуртқа поғонаси қўл кафти мушакларида кўпроқ толиқиш кўзатилади. Бу эса ўз навбатида иш фаолиятининг пасайишига олиб келади. Шунингдек ўқувчиларнинг узоқ вақт давомида партада нотўғри ўтириши уларнинг таянч ҳаракат системасига салбий таъсир қилиш ҳоллари кўзатилган. Шу даврда ўтказиладиган қувноқ дақиқасига оид тўғри танланган 2-3 та жисмоний машқ чарчашни нисбатан камайтиради, ўқувчилар диққатини яхшилайди, иш қобилаятини оширади. Дарс жараёнида қувноқ дақиқасини ўтказиш соғломлаштиришга йўналтирилган бўлиб, даволаш гимнастикаси сифатида умуртқа суякларини қийшайишини олдини олади.